...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мурод Хонтўраевнинг пичоқланиши “маска-шоу”миди?


15:30, 27.11.2018 Жамият
 17 040

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарингиз бор, кеча, 26 ноябрь куни ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида пичоқлаб кетилгани, спортчи 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилгани, кичик операцияни бошидан ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
QALAMPIR.UZ ушбу воқеага оид янги маълумотларни аниқлади.
 
Маълум қилинишича, Мурод Хонтўраев 26 ноябрь куни Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони, 3-А уй “Тошкент савдо маркази”да жойлашган офисида танишлари – фуқаро 1984 йил 25 декабрда туғилган, муқаддам судланган  А.Р. ва 1988 йил 15 майда туғилган, муқаддам судланган Икром Саидов билан ўтирган вақтида, бинога ниқобланган, қора махсус кийимлардаги 6-8 киши кириб келади. Номаълум шахслар йигитларга “ерга ёт” буйруғини бергач, Хонтўраев ва унинг танишлари ниқобланган кишиларни давлат идораси ходимлари деб ўйлаб, ерга ётишган.
 
Номаълум шахслар ўзлари билан олиб келган ўткир тиғли жисмлар – темир (арматура) бўлаклари, резина таёқлар (дубинка), пневматик ўқотар қуроллардан фойдаланиб, Мурод Хонтўраев ва унинг таниши И.С.ни уриб, тан жароҳати етказиб, воқеадан жойидан ғойиб бўлишган.
 
Шифокорлар томонидан Мурод Хонтўраевга қуйидагича ташхис қўйилган:
 
Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош ўнг тепа соҳаси эзилиб ёрилган жароҳати, ўнг сон, думба соҳаси, кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари (9 та) иккала кўкрак усти соҳаси сидирилган жароҳати, чап тирсак соҳаси кесилган жароҳати.
 
Айни дамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Маълумот ўрнида, спортчи Мурод Хонтўраев 1987 йилда туғилган. У муқаддам 2011 йилда Мирзо Улуғбек тумани ЖИБ суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “б” банди ва 104-моддаси, 3-қисми “г” банди билан судланган. 
 

Теглар:Мурод Хонтўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар