...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир Абдулла Арипов нега Россияга кетяпти?


16:27, 04.09.2018 Олам
 13 099

Ўзбекистон Ҳукумат раҳбари 7 сентябрь куни Россияда бўлади.

Жорий йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Россияга боради. Ҳукумат раҳбари у ерда Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашади.
 
Бош вазирлар икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар масалаларда ўзаро ҳамкорлик қилишни муҳокама қилиши кутиляпти.
 
Асосий диққат эътибор атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълимга қаратилиши таъкидланган.
 
Музокаралардан сўнг Арипов ва Медведев раҳбарлигида Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича 19- ҳукуматлараро йиғилиш бўлиб ўтади.
 
Музокаралар якунида ҳукуматлараро ҳужжатлар имзониши тахмин қилиняпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдулла Арипов Дмитрий Медведев Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!