...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама Муҳаммад Алининг дафн маросимида қатнашмаслигини айтди


17:17, 09.06.2016 Олам
 4 843

АҚШ президенти Барак Обама афсонавий боксчининг дафн маросимида қизининг битирув кечасига бормоқчилиги сабаб ташриф буюра олмаслигини айтган.

АҚШ президенти Барак Обама афсонавий боксчининг дафн маросимига ташриф буюра олмаслигини айтган. Маълум бўлишича, шу куни Обама қизининг битирув кечасида бўлади.
 
Маросимда кўпгина шоу-бизнес вакиллари, давлат раҳбарлари, таниқли спортчилар иштирок этиши ҳақида хабар қилинмоқда. “Аmericannews” cайтининг ёзишича, Муҳаммад Алининг дафн маросимида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Иордания қироли Абдулла, Билл Клинтон ва актёр Билли Кристал, бокс бўйича жаҳон чемпиони Леннокс Льюис қатнашади.
 
Барак Обама дафн маросими олдидан Алининг бевасига телефон орқали ҳамдардлик билдириб, оиласи номидан хат йўллаган. Спортчининг вафоти тўғрисида баёнот берар чоғ “Муҳаммад Али хотирамизда ажойиб инсон, моҳир нотиқ, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашган фидойи сифатида муҳрланиб қолади. У ўзи учун эмас биз учун курашиб яшади. У бутун дунёни алғов-далғов қилиб ташлади. У туфайли дунёмиз ҳам яхши томонга ўзгарди. У барчамизни яхши томонга ўзгартирди”, дейди Обама.
 
Муҳаммад Алининг дафн маросими у туғилиб ўсган шаҳар Кентукки штати Луисвилл шаҳрида ўтказилади. Маросим ислом дини расм-русумларга кўра адо этилади.  
Одина Қулмуродова

Теглар:Муҳаммад Али Барак Обама Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!