...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аваз Олимов ўғлини уйлантирди


14:56, 05.04.2016 Шоу-бизнес
 12 094

Тўй 2 апрель куни Тошкентдаги “Чароғон” ресторанида бўлиб ўтган.

Ижтимоий тармоқлар орқалари эстрада олами вакиллари Умар Шамсиев, “Афруз” гуруҳи йигитлари ва Фаррух Комиловнинг суратлар орқали хабар беришларича, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аваз Олимов тўнғич ўғли Жавлон Олимовни уйлантирган.

Маълумотларга қараганда, тўй 2 апрель куни Тошкентдаги “Чароғон” ресторанида бўлиб ўтган. Тўйда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Фаррух Зокировнинг иштирок этганига ҳақида маълумотлар бор. Хабар қилинишича, ушбу тўйда Назарбеков ва Зокиров бир саҳнада дуэт ҳам куйлашган.

Шу бугунгача шоу-бизнес оламидан бирор киши турмуш қургудек бўлса, тўйдаги суратлар тўй тугамасиданоқ ижтимоий тармоқларни эгаллаб бўларди. Бу тўйдаги суратлар одамлар орасида тарқалишига тўй эгалари рози бўлмаган чоғи, тўйга борган машҳурлар интернетга тўйдан суратларни жойламади. 

Маълумот учун, 5-6 йил аввал отасининг изидан бориб, хонандаликни бошлаган Жавлон Олимовни тингловчилар “Айёра”, “Мана шундай” номли қўшиқлари орқали танишади.

Теглар:Аваз Олимов Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

.....
13:14 06.04.2016

Бахтли бўлишсин илойим



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!