...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистоннинг олтинлари 9 тага етди


19:31, 28.08.2018 Спорт
 2 248

Гулнор Сулаймонова ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик Пински Балҳарани мағлуб этди.

Кураш спорт тури бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Гулнор Сулаймонова финалда ғолиб чиқиб, Осиё ўйинлари ғолибасига айланди.
 
Гулнор Сулаймонова ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик Пински Балҳарани мағлуб этди ва Ўзбекистон спорт делегациясига навбатдаги олтин медальни қўшиб қўйди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ +90кг вазн тоифасида Муҳсин Ҳисомиддинов эронлик Жафар Паҳлавонижагҳарга қарши жангда ғалаба қозонди ва олтин медаль соҳибига айланди.
 
Шунингдек, икки ўзбек курашчиси финалга чиққан баҳсда Маъруф Ғайбуллоевнинг қўли баланд келиб, Руслан Бўриевни мағлуб этганди. Шундан сўнг, Маъруф Ғайбуллоев Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Руслан Бўриев эса кумуш медални терма жамоа ҳисобига қўшиб қўйган эди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинлари мусобақасидаги медаллар сони 9 тага етди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Гулнор Сулаймонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!