...
МЕНЮ
ONLINE TV

Telegram охир-оқибат рози бўлди


19:18, 28.08.2018 Технология
 5 669

Мессенжер баъзи масалаларда ён беришга қарор қилган.

Telegram мессенжери маъмурияти ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга фойдаланувчиларининг телефон рақами ва IP-адресини беришга рози бўлди.
 
Хизматнинг янгиланган махфийлик сиёсати матнида ёзилишича, маълумотлар суд қарори асосида берилади. Қарор фойдаланувчининг террорчилик фаолиятида гумон қилинаётганини тасдиқлаши керак бўлади.
 
Ёзишмаларга кириш имконини берувчи кодлар масаласида ўзгаришлар бўлмаган. Негаки, Павел Дуров доим фойдаланувчиларнинг ёзишмалари ҳеч бир давлат ҳукуматига берилмаслигини айтиб келган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россиянинг Таганск суди Алоқа назорати бўйича Россия федераль хизмати талабига кўра, Telegram мессенжерини блоклаш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Telegram Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!