...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди, у Индонезия эмас


21:55, 20.08.2018 Спорт
 5 220

Равшан Ҳайдаров шогирдлари гонконгликлар тўсиғидан ўта олса, чорак финалда Эрон – Жанубий Корея жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.

Индонезияда давом этаётган Осиё Ўйинларининг футбол мусобақасида гуруҳ босқичи якунига етди. Шундан сўнг, нимчорак финалга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
 
Ўзбекистон U23 терма жамоаси плей-оффда “А” гуруҳида 3-ўринни олган Гонконг терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.
 
Мазкур ўйин 23 август куни бўлиб ўтади. Агар Равшан Ҳайдаров шогирдлари гонконгликлар тўсиғидан ўта олса, чорак финалда Эрон – Жанубий Корея жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.
 
Осиё Ўйинлари-2018. Футбол. Нимчорак финал жуфтликлари
 
23 август, жума
Фаластин - Сурия
Вьетнам - Баҳрайн
Ўзбекистон - Гонконг
Эрон - Жанубий Корея
 
24 август, шанба
Хитой - Саудия Арабистони
Малайзия - Япония
Индонезия - БАА
Бангладеш – КХДР.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Qalampir.uz” Ўзбекистоннинг навбатдаги рақиби Индонезия бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди, аммо мезбонлар Гонконг билан ўйинда ажойиб камбэк амалга ошириб, “A” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Ўзбекистон ОТЖ Гонконг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!