...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Давит Модзманашвили Ўзбекистонга яна битта медални олиб берди


21:06, 20.08.2018 Спорт
 1 816

Давит финал учун кечган баҳсда эса эронлик кучли рақибга имкониятни бой бериб қўйган эди.

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси учун навбатдаги медални эркин курашчи Давит Модзманашвили  қўлга киритди.
 
-125кг вазн тоифасида баҳсларида Ўзбекистон либосида беллашган Давит Модзманашвили мусобақа давомида Индонезия, Мўғулистон вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
 
Финал учун кечган баҳсда эса эронлик кучли рақибга имкониятни бой берди. Бронза медали учун ўтказилган жангда ҳиндистонлик рақиби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
 
Ушбу медаль Ўзбекистон спорт делегацияси учун мазкур Осиё ўйинларидаги еттинчиси бўлди. Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси томонидан 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали қўлга киритилди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Анвар Ильясов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Давит Модзманашвили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!