...
МЕНЮ
ONLINE TV

Асал қолиб синглиси турмушга чиқди


09:42, 17.11.2015 Шоу-бизнес
 14 779

Шаҳзод Раҳимов ва Робия Шодиеваларнинг висол оқшоми 15 ноябрь куни пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтди.

   Инстаграмдаги mashhur_yulduzlar_oilasi саҳифаси маъмурининг хабар беришича, 15 ноябрь куни актриса Асал Шодиеванинг синглиси Робия Шодиева турмушга чиққан. Маълумотларга қараганда, куёв ҳам санъат оламига бегона эмас. Шаҳзод Раҳимовни томошабинлар “Божалар” гуруҳи билан айтган дуэтлари ва шу гуруҳнинг аъзоси, марҳум Мўмин Орипов хотирасига бағишлаб куйланган қўшиқ орқали яхши танишади.

   Келиннинг опаси Асал Шодиеванинг хонанда Шоҳруххонга унаштирилганию шу йилнинг май ойида уларнинг тўйи бўлиши кераклиги ҳақидаги миш-мишлар ҳалигача барҳам топгани йўқ. Икки ижодкор эса оила ҳақидаги саволларга шу кунгача аниқ жавоб беришмади. Балки бу саволларнинг барчасига Асал Шодиева билан бўладиган интервьюда жавоб топармиз. Янги оила вакилларига эса  сайтимиз номидан оилавий бахт ва саломатлик тилаймиз.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Асал Шодиева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

голиб
21:56 20.11.2015

Asal bn qachon intiryu buladi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!