...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муниса Ризаева “миллиончилар” сафига қўшилди


14:00, 21.08.2017 Шоу-бизнес
 13 228

Хонанда икки йиллик танаффусдан сўнг яна яккахон концертига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбек шоу-бизнеси оламига ноанъанвий йўналишдаги қўшиқлари билан кириб келган хонанда Муниса Ризаева ижтимоий тармоқларда ҳам энг фаол ижодкорлардан ҳисобланади. Ижодидаги янгиликлар билан бирга, шахсий ҳаётига оид маълумотларни ҳам яширмайдиган Муниса яна бир “довон”дан ошди.
 
Гап шундаки, шу вақтгача Instagram саҳифасига 3955 та фотосурат жойлаган Муниса Ризаеванинг кузатувчилари сони роппа-роса 1 миллион кишига етди. Шу муносабат билан у мухлисларига инглиз тилида ўзига нисбатан ишонч ва муҳаббат учун миннатдорчилик билдирди.
 
Дарвоқе, хонанда шу йилнинг октябрь ойида “Истиқлол” санъат саройида уч кунлик концерт дастурини тақдим этишни режалаштирган. У сўнгги бор 2015 йилда ўз мухлислари билан саҳна орқали юзма-юз кўришганди.
 
Аввалроқ, актрисалар Асал Шодиева ва Зарина Низомиддинова, ҳамда хонанда Райҳон ҳам 1 миллионлик “довон”дан ўтганликлари ҳақида хабар берган эдик. Бу борада кўплаб мухлисларга эга бўлган Шаҳзода эса  биринчилардан бўлиб, яъни 2016 йилнинг охирида инстаграм орқали миллион мухлисга эга бўлганди
Дурдона Расулова 

Теглар:Муниса Ризаева Асал Шодиева Райҳон Шаҳзода Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

akmal
00:45 22.08.2017

Munisaga inson, qoleversa ayol sifatida xurmat saqlagan xolda shuni aytishim mumkin. Bir tinga qimmat sanatkor.


Фирдавс
14:49 21.08.2017

Гала бетутуруқлар бир бўлибдида.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!