...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигина Анорбоева ўзидан 11 ёш катта йигитга турмушга чиқди


20:14, 16.11.2015 Кино
 16 266

Умиджон ва Нигина Анорбоеванинг висол оқшоми пойтахтдаги “Фаровон” ресторанида бўлиб ўтди.

   Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Нигина Анорбоева турмушга чиқди. Умиджон ва Нигинанинг висол оқшомлари пойтахтдаги “Фаровон” ресторанида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артистлари Рихси Иброҳимова, Турғун Азизов, Муқаддас Холиқова, Малика Иброҳимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Фарҳод Абдуллаев, Нодира Махмудова, Шодия Тўхтаева, актёрлар Адиз Ражабов, Жамила Ғофуровалар иштирок этишди.

   Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида қўйилган “Йиғлама қиз”, “Ўзбекча рақс” каби спектакллар, кинофильмлар ва клиплардаги бир қатор роллари билан томошабинлар эътиборини қозонган актрисанинг турмуш ўртоғи нефть ва газ соҳасида фаолият юритади. Маълумотларга қараганда, куёв Нигинадан 11 ёш катта.  Актриса эса тўйдан кейинги ижодий фаолиятингизни давом эттирасизми, деган саволларга ҳа – деб жавоб берган. qalampir.uz  сайти жамоаси номидан Умиджон ва Нигинага оилавий бахт ва саломатлик тилаймиз!
Қамариддин Шайхов

Теглар:Нигина Анорбоева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

цех
17:12 03.07.2016

вой жинни киз екан бу


elmira
16:06 10.12.2015

qalampir.uz sati masulyatn his qilgan holda ijod qilishadi. ulrga rahmat


dilya
09:27 17.11.2015

Qalampir uz sayti menga yoqdi. Sayt ijodkorlariga omad


Husnida
03:15 17.11.2015

Baxt tilab qolaman



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!