...
МЕНЮ
ONLINE TV

Асал Шодиева тадбиркорлик фаолиятини бошлади


12:27, 30.03.2018 Шоу-бизнес
 17 406

Асал Шодиева асос солган бренд шу кунларда баҳор-ёз коллекциясини тақдим этди.

Хонанда Шоҳруҳхонга турмушга чиққач, актриса Асал Шодиева ижодида бироз танаффус кузатилди. Балки бу ўзбек киносаноатида яхши фильмлар сони сезиларли даражада камайгани билан ҳам боғлиқдир. Хуллас актриса шахсий бизнесини бошлади.
 
Асал Шодиева бошчилик қилаётган “MIEL” бренди хотин-қизлар учун замонавий либослар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, либослар дизайни актриса томонидан яратилади.


 
Бундан аввал хонанда Лола Йўлдошева “Cherry” номли шахсий либослар брендига асос солган эди. Аммо унинг тадбиркорлик фаолияти узоққа бормади. Кейин хонанда Манзура ҳам либослар дўконини очди. Актриса Зарина Низомиддинова ҳам сафдан қолмай деб тадбиркорликка қўл урганди. Бироқ улардан ҳеч бири бу соҳада санъатдагидек муваффақиятга эришмади. Кўрамиз, актриса Асал Шодиеванинг фаолияти қанчага чўзиларкин.
 
Асал Шодиева асос солган бренд шу кунларда баҳор-ёз коллекциясини тақдим этди.
 
Дарвоқе, “miel” сўзи испанчадан таржима қилганда “асал” деган маънони англатади. 

Теглар:Асал Шодиева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!