...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбедаги теракт қурбонларининг оилаларига 15 минг АҚШ долларидан пул берилади


14:04, 09.06.2016 Олам
 3 597

Бундан аввал ушбу пул миқдори 3 минг АҚШ доллари дея хабар қилинганди.

5 июнь куни Қозоғистон ғарбидаги Ақтўбе шаҳрида бир гуруҳ жангарилар томонидан теракт уюштилгани ҳақида хабар берган эдик. Терактда радикал гуруҳ аъзолари Ақтўбедаги иккита қурол-аслаҳа дўконига ва ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, 7 кишини ўлдиришди. Отишмалар вақтида жами 37 киши турли даражада жароҳат олган. Жангариларнинг 13 нафари аксилтеррор амалиётлар натижасида йўқ қилинган, яна 9 киши қўлга олинган. Ҳозирда 6 кишини қидириш ишлари давом этмоқда.
 
Шунингдек, Ақтўбе шаҳри раҳбарияти теракт вақтида вафот этган фуқароларнинг оилаларига компенсация тўлаш ҳақида қарорни қабул қилди.
 
Қарорга кўра, отишма вақтида нобуд бўлган фуқароларнинг оилаларига 5 млн тенге, яъни 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги компенсация пули тўланади.
 
Бундан бироз аввал Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев томонидан, Ақтўбе шаҳрида содир этилган теракт вақтида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам бериш Ички ишлар вазирлиги ва тегишли  ташкилотларга юклатилган эди.
 
44 ёшли Андрей Максименко ("Паллада" номли қурол-аслаҳа дўкони сотувчиси), 69 ёшли нафақахўр Николай Онишенко ва 35 ёшли Михаил Матросов ҳужум вақтида жиноятчиларнинг тасодифий қурбонлари бўлган. 33 ёшли Мерхон Тожибоев, “Кузет” қўриқлаш хизмати ходими ўз вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган. Ҳарбий қисмга уюштирилган ҳужум вақтида 3 нафар ҳарбий хизматчи ҳам ҳалок бўлган.
 
Бугун, 9 июнь куни теракт туфайли қурбон бўлганлар хотирасига мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди. Мотам муносабати билан давлат муассасаларида байроқлар туширилган, телевидение ва радиоларда рекламалар тўхтатилган ва кўнгилочар дастурлар бекор қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Ақтўбе шаҳрида бир гуруҳ жангарилар “Паллада” номли қурол-аслаҳа сотиш билан шуғулланувчи дўконга, бироздан сўнг яна бошқа дўконга, 3 марта эса жангарилар йўлда ҳаракатланиб кетаётган автобусга хужум уюштиришганди.
Умида Якубова

Теглар:Ақтўбе Компенсация Мотам Қозоғистон Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!