...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда тикилаётган костюмлар хориж бозорини эгалламоқчи


13:29, 09.06.2016 Жамият
 5 160

Бугунги кунга келиб Наманганда 40га яқин корхонада турли либослар ишлаб чиқарилмоқда.

Авваллари бирор либос сотиб олишда биринчи навбатда унинг қайси мамлакатдан келтирилганини сўрардик. Ўзимизникилигини эшитган заҳот ҳафаласи пир бўладиганлар ҳам талайгина эди. Бироқ ўтган йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатлилиги ва ҳамёнбоплиги билан харидорлар ишончини оқлади. Буни биргина Наманганда ишлаб чиқарилаётган костюм-шимлар мисолида кўриш мумкин.

Бугунги кунга келиб Наманганда “Истиқлол”, “Ифтихор кийим саноат”, “Замин люкс текстиль”, “Текстиль либос”, “Фахр текстиль савдо”, “Рауф Азиз”, “Моҳинур либослари”, “Наманган кийим саноати”, “Сўғдиёна файз текстиль” сингари 40га яқин корхона фаолият юритмоқда. Уларда импорт ўрнини босувчи, экспортбоп костюмлар ишлаб чиқариляпти.
 
Биргина “Люкс плюс сервис”  корхонасида 2009 йилда 300 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 42 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич тегишли равишда 5 миллиард 200 миллион сўм ва 327 минг долларга етди. Жорий йилнинг биринчи чорагида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллиард 740 минг сўм, экспорт ҳажми 80 минг долларни ташкил этди. Бунда корхонада босқичма-босқич амалга оширилган модернизация ишлари муҳим омил бўлмоқда. 
 
Кун сайиин жаҳон бозорида ҳам ўз ўрнини топиб келаётган корхона жорий йил якунига қадар экспорт ҳажмини 200 минг долларга етказишни режалаштиряпти.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 ноябрдаги “2016-2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори асосида корхона ўз маблағи ҳисобидан қиймати 1 миллион 384 минг долларга тенг янги лойиҳани амалга ошириш арафасида турибди. Айни пайтда Япония ва Туркиядан қарийб 90 минг долларлик замонавий тикув дастгоҳлари ва технологияларини келтириш устида иш олиб борилмоқда. Мустақилликнинг 25 йиллиги байрами арафасида ишга туширилиши мўлжалланган ушбу лойиҳа 150 ишчи меҳнат қилаётган корхонада қўшимча 50 янги иш ўрни яратиш имконини беради

Теглар:Наманган Эскпорт Костюм-шим Ишлаб чиқариш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар