...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алмазбек Атамбоев Бишкекдаги сайлов участкасида президентлик сайловида овоз берди


13:27, 15.10.2017 Олам
 3 155

“Биз адолатли сайловлар ўтказамиз”, деган Алмазбек Атамбоев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекдаги сайлов участкасида президентлик сайловида овоз берди. Бу ҳақда РИА Ноаости хабар берди.
 
Бугун Қирғизистонда янги давлат раҳбари сайланади. Президентни сайлашда илк бор электрон ахборот-сайлов тизими (ЭАСТ), жумладан, автоматик ўқиш қутилари (АЎҚ), махсус маълумотларни хавфсиз узатиш каналлари, дастурий таъминот, марказий сервер ва сайт ишлатилади.
 
“Биз адолатли сайловлар ўтказамиз”, деган Алмазбек Атамбоев. Қирғизистоннинг амалдаги раҳбари президентлик муддати 1 декабрь куни тугайди. Конституцияга кўра, у президентлик лавозимига қайта сайланиши мумкин эмас.
 
Қирғизистонлик сайловчилар бугун 11 номзоддан бири учун овоз берадилар.
 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Қирғизистон Президентлик сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!