...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Феруза Норматова Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида чиққан ёнғин ҳақида хабар берди


11:58, 02.04.2016 Шоу-бизнес
 14 016

Бугун, айнан бир неча дақиқалар олдин синглимнинг бақирган овозидан уйғониб кетдим. Қарасам, қўшнимизнинг уйи олов ичида қолган, ҳамма ёқда бақир-чақир, одамлар тўпланган...

Ёш актриса Феруза Норматова кеча, 1 апрель куни Тошкент шаҳрида катта ёнғинга гувоҳ бўлганини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди.

“Бугун, айнан бир неча дақиқалар олдин синглимнинг бақирган овозидан уйғониб кетдим. Қарасам, қўшнимизнинг уйи олов ичида қолган, ҳамма ёқда бақир-чақир, одамлар тўпланган... Бу манзарани биринчи марта ўз кўзим билан кўриб, ҳайратда қолдим. Жуда қўрқинчли бўларкан, ҳеч ким бундай балога йўлиқмасин. Лекин ҳеч қанча фурсат ўтмай ўт ўчирувчи ходимлар келиб, бир пасда оловни ўчириб, ҳаммани тинчланиришди. Уларнинг ҳаракатини кузатар эканман, йиғидан ўзимни тия олмадим. Бу инсонлар ўз жонини хавф-хатарга қўйиб бўлсада, нафақат бир хонадонни, балки бутун бошли кўп қаватли бинода яшовчи инсонлар жонини сақлаб қолишди. Бу бахтсиз ҳодиса уй эгасининг электр воситаларига бефарқ бўлганидан келиб чиққани маълум бўлди.

Тўғриси, бу гапларни ёзмас эдим, лекин бошқа давлатларда бўлаётган нотинчлик, нафақат бир хонадон, балки бутун бир шаҳарнинг олов ичида қолгани негадир кўз олдимга келди. Битта уйнинг ёнгани, бизни, маҳаллани ларзага келтирса, у инсонлар қандай ҳолатга тушган экан... Илоҳим, тинч юртимизга кўз тегмасин, тинчлигимизни таъминловчи посбонларимиз бор бўлсин”, – деб ёзади актриса Феруза Норматова.

Бугун шоу-бизнес вакилларининг кўплари атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлиб, ижтимоий тармоқларда қайси ресторанга борганию қандай либос харид қилганини кўз-кўз қилиш билан оввора бўлиб қолаётган бир пайтда, актриса Феруза Норматованинг Instagram’га жойлаштирган юқоридаги фикрлари эътиборимизни тортди. Актриса нафақат қалбидаги шукроналик ҳиссини бошқалар билан бўлишмоқда, балки тармоқ орқали ўзини кузатиб бораётган 44 мингга яқин фойдаланувчиларни ҳам огоҳ бўлишга ҳам чақирмоқда. Қолаверса, актрисанинг бошқа касбдошларига нисбатан изоҳларда хатолар қилмасликка ҳаракат қилиши, интернет фойдаланувчиларига чиройли муносабатда бўлиши ҳам эътиборимизни тортди.  Бироқ актриса тармоққа жойлаган ушбу хабарини кўп ўтмай ўчириб юборганига ҳам гувоҳ бўлдик. 

Теглар:Феруза Норматова Instagram Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!