...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Дмитрий Медведев билан учрашди


18:24, 07.09.2018 Олам
 3 037

Ҳукумат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказдилар.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев учрашув ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев тор доирада учрашув ўтказди. Учрашув ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик мажлиси олдидан ўтказилди.
 
Учрашув аввалида Медведев Ариповга баъзи иккиланиш мавжуд бўлган масалаларни келишиб олиш ёки тезкор қарор қабул қилишни таклиф қилди.
 
“Шундан сўнг, тўлиқ шаклдаги алоҳида йўналишларга қаратилган ҳукуматлараро йиғилишни бошлаймиз”, деган Медведев.
 
Ўзбекистон делегацияси таркибида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Ҳукуматнинг бир нечат аъзолари иштирок этган.
 
Суҳбатда Россия тарафдан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Молия вазири Антон Силуанов, Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин, Ҳукумат аппарати бошлиғининг биринчи ўринбосари Сергей Приходько, Ташқи ишлар вазири ўирнбосари Игорь Моргулов ва Энергетика вазири ўринбосари Анатолий Яновский иштирок этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдулла Арипов Дмитрий Медведев Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!