...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 мамлакатда очлик ҳукмрон. БМТ уларга қандай ёрдам бермоқда?


09:51, 21.07.2017 Олам
 3 063

Нигерия учун 65 фоиз, Сомалига 49 фоиз, Жанубий Суданга 33 фоиз, Яман учун эса 37 фоиз маблағ ажратилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жаҳон миқёсидаги 7 йил давомида ажратган гуманитар ёрдами кўрсаткичи 140 фоизга ошди. Бунга мамлакатлардаги молиявий инқирозлар даражаси юқорилагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
 
БМТнинг маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 2015 йилда тузилган дастури 5,3 млрд долларни ташкил этди, зеро ушбу дастурнинг 2009 йилдаги сарф этилган харажати 2 млрд долларга тенг эди. Яқин Шарқ, Марказий ва Шимолий Африкадаги молиявий инқирозлар туфайли ташкилот маблағининг 70 фоизи ёрдам тариқасида инқирозга юз тутган мамлакатларга сарфланган.
 
Ҳозирги вақтда дунёнинг 4 мамлакатида очлик ҳукм сурмоқда, ишсизлик даражаси эса юқори кўрсаткични ташкил этади. БМТнинг озиқ-овқат етказиб бериш бўйича тузилган дастурида Нигерия учун 65 фоиз, Сомалига 49 фоиз, Жанубий Суданга 33 фоиз, Яман учун эса 37 фоиз маблағ ажратилган.
 
Ушбу давлатларга гуманитар ёрдам беришда яна 758 миллион доллар атрофида маблағ етишмаслиги сабаб 77 давлатнинг 85 миллион аҳолисига яна ажратилиши керак бўлган 9,1 миллиард доллар сарфланмади.
 
Маълумот учун, БМТ йилдан-йилга инқирозга учраган мамлакатлардан бири ўзини ўнглайдиган даражага келса, бошқа мамлакатларга ажратиладиган гуманитар ёрдам кўшимча сифатида 2,2 миллиард долларга ошиши мумкин.
Акмал Эшонхонов

Теглар:БМТ Яқин Шарқ Африка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!