...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон делегацияси БМТ сессиясида қатнашди


20:43, 26.10.2018 Жамият
 2 204

Мазкур сессия БМТ ҳуқуқий масалаларига бағишланди.

Жорий йилнинг 22-26 октябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеяси Олтинчи қўмитасининг (ҳуқуқий масалалар бўйича) 73-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ департаменти вакиллари иштирок этди.
 
Тадбир доирасида Халқаро ҳуқуқ комиссияси ва БМТ Халқаро суди докладлари бўйича муҳокамалар ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар ташқи сиёсат идоралари ҳуқуқий хизматлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.


 
Учрашувлар мобайнида халқаро ҳуқуқ нормаларининг кўп томонлама шаклда изчил ривожланиши ва уларни кодификация қилиш ҳамда халқаро муносабатларда ҳуқуқнинг устуворлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
 
Сессия якунида 2018 йил декабрь ойида қабул қилиниши кутилаётган БМТ Бош Ассаблеясининг тегишли қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:БМТ Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ департаменти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар