...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда Шароф Рашидов бюсти очилди


09:32, 21.07.2017 Жамият
 3 385

Вилоят мусиқали драма театрида адибнинг “Кашмир қўшиғи” асарини саҳналаштириш ишлари кетмоқда.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги биноси олдида тантанали равишда Шароф Рашидов бюсти очилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Узоқов ҳамда Шароф Рашидовнинг катта фарзанди, кимёгар олима, Ўзбекистон фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сайёра Рашидова ҳамда унинг яқин қариндошлари иштирок этди.


 
Маълумот ўрнида, Ш.Рашидов шарафига Жиззах шаҳри марказида ҳайкал ва ижод боғи барпо этилмоқда. Айни пайтда Шароф Рашидов ҳаёти билан боғлиқ архив ҳужжатлари ва фотоархивларини ўрганиш, тарихий хужжатлар ва фотолавҳалар асосида “Мураккаб даврнинг матонатли шахси” номли фотокўргазмани ташкил этиш ишлари йўлга қўйилган. Вилоят мусиқали драма театрида Шароф Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” асарини саҳналаштириш ишлари кетмоқда.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Шароф Рашидов Жиззах Кашмир қўшиғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар