...
МЕНЮ
ONLINE TV

25 апрель куни шоу-бизнесдаги аёл хонандалардан бири турмушга чиқяпти


00:59, 21.04.2016 Шоу-бизнес
 14 936

Ҳамкасбининг турмушга чиқаётгани ҳақидаги хабарларни “Сетора” гуруҳининг собиқ аъзоси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лайло Галиева (Лейли) ҳам тасдиқлади.

Опера йўналишида ижод қилиб, нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам эътиборга тушишга муваффақ бўлган хонанда “Ниҳол” мукофоти совриндори Милена Мадмусаеванинг турмушга чиқаётгани маълум бўлди. Узунқулоқ гапларга қараганда, хонанда продюсери Абдуҳамид Халилов билан ўртадаги муносабатларини оила ришталари ила мустаҳкамлаяпти. Бу хабарни “Сетора” гуруҳининг собиқ вакили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лайло Галиева (Лейли) тасдиқлади. Хонанда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига Абдуҳамид ва Миленанинг тўйларига таклифномананинг суратини жойлаб, уларга бахт тилади.

Маълумотларга қараганда, тўй 25 апрель куни Тошкентдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади. Бироқ келин-куёв бу хабарни оммага овоза қилишни хоҳлашмаяпти чоғи тўй ҳақида ОАВга ҳеч қандай расмий хабар берилмади.



Маълумот учун, Милена Мадмусаева 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган хонанда 2015 йилдан буён “Оазис” гуруҳида фаолият юритиб келаётган эди. Мазкур гуруҳга унинг бўлажак турмуш ўртоғи Абдуҳамид Халилов продюсерлик қилади. Милена Мадмусаева Италия, Франция, Испания каби мамлакатларда ўтказилган нуфузли халқаро танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган.

Теглар:Милена Мадмусаева Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дилнавоз
17:07 22.04.2016

Аммо овозига гап йўқ


аноним
13:23 21.04.2016

Пул бегана бўлмасин деганде, хозирги артисчаларни кўпи продюсерига эрга тегиб ола қоляпти, кейин қизча 29 ёшда экан бу ёшда бошқаси олиши қийинроқде, бу ёшда 3 та болани онаси бўладию



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!