...
МЕНЮ
ONLINE TV

2015 йил давомида эътибор марказида бўлган аёл санъаткорлар


14:37, 04.01.2016 Шоу-бизнес
 21 150

Ўтган йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева турмуш ўртоғи билан ажрашган бўлса, Лола ва Тамила лицензиясидан маҳрум этилди. Дилфуза Исмоилованинг канжа ўғлининг тўйидаги “томошаси” эса хорижгача етиб борди.

Бироз аввал чоп этилган "2015 йилнинг “ўғри” хонандалари" номли мақола жуда кўп хонандаларнинг, шоу-бизнес вакилларининг эътирозларига сабаб бўлди. Уларнинг аксарияти хорижий қўшиқларни ўғирлаб куйлаётган хонандалар кўплигини рўкач қилиб, нега Улуғбек Раҳматуллаев, Нилуфар Усмонова, Шаҳзода, Манзуранинг номи бу рўйхатдан тушириб қолдирилганини айтиб, бошқа хонандаларнинг ҳам ўғирлигини рўй-рост ошкор этишимизни талаб қилишди. Уларнинг бу талаби ва таклифларини инобатга олган ҳолда тез орада ўзбек шоу-бизнесидаги ўғирланган барча қўшиқлар рўйхатини тақдим этишни режалаштирганмиз. Бугун эса “2015 йилнинг муҳокомалар марказидаги аёл хонандалари”га эътиборингизни қаратмоқчимиз.

“Райҳон ва Йигитали можароси пиармиди ёки...”

2015 йилнинг бошидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов билан оилавий муносабатларига дарз кетгани, иш ажрашишгача етиб боргани муҳокама майдонининг асосий мавзусига айланди. Йигиталининг Райҳондан ошкора норозилиги, Райҳоннинг турмуш ўртоғи билан ажрашиш фикри қатъийлигию синглиси Насиба поччасидан ранжигани ҳақидаги гап сўзлар кундан-кунга болалаб, турли миш-мишларга сабаб бўлди. Кимдир буни шоу-бизнесдаги навбатдаги ғийбат деб атаса, яна кимдир Райҳоннинг 2015 йилдаги концерт олдидан пиар рекламаси деб билди. Аммо оилавий муносабатлар аллақачон жар ёқасига етиб келган эди. Бу орада ижтимоий тармоқлар орқали Райҳон ва Йигиталининг нотариусда ўтирган суратлари ҳам тарқалди. Йил охирига келиб бу мавзу одамларнинг ёдидан чиқишга улгурди.

Манзуранинг тоби қочди, концерт бекор қилинди”

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Манзура ўтган йилнинг 1-2-3 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида 18 йиллик ижодий сарҳисоб концерт дастурини тақдим этишини маълум қилганди. Бироқ Манзуранинг тўсатдан тоби қочгани важи билан концертнинг учинчи куни бекор қилинди. Бу мавзу ижтимоий тармоқларда, ахборот сайтлари ва газеталарда бир неча кунгача асосий мавзу бўлиб турди. Telegram, WhatsApp каби мессенжерларда чипталар сотилмагани учун концертнинг учинчи куни бекор қилингани ҳақидаги хабарлар ва Манзуранинг бундан 15-20 йил муқаддам тушган суратлари тарқалди.

“Лола Йўлдошевага алвон рангдаги либос муаммолар олиб келди”

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда  Лола Йўлдошева –  ўтган йил давомида энг кўп эътибор марказида бўлган хонанда, десак муболаға бўлмайди. Хонанданинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг концерт дастурида кийиб чиққан алвон рангдаги очиқ либоси “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан огоҳлантириш берилишига сабаб бўлган бўлса, инстаграмга жойлаган суратлари лицензиясининг муддатидан аввал тўхтатилишига, радио ва ТВларда қўшиқларига чек қўйилишига олиб келди. Райҳон билан куйланган дуэтнинг клипи эса эфир юзини бир бора кўришга улгурди, холос. Бугун youtube.com сайтида 600.000 мартага яқин томоша қилинган ушбу клип ўтган йилда энг кўп танқид қилинган клип сифатида қайд этилди.

Лоланинг инстаграмга жойлаган ҳар бир сурати, уларга қолдирган изоҳлари, турмуш ўртоғи ва хонанда Шаҳзода билан муносабатлари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига лицензиясини қайтариб беришларини сўраб мурожаат қилганию, улардан рад жавобини олгани йил давомида хонанданинг эътиборда бўлишига асосий омил бўлди.

2015 йилнинг сўнгида эса Лола Йўлдошеванинг лицензияси қайтарилиб, хонандага қўйилган чекловлар олиб ташланди.

“Дилфуза Исмоилованинг қудалари қаршисидаги "томошаси”

Дилфуза Исмоилова 2015 йилда ижоди билан ҳайрон қолдира олмаган бўлса-да, хонанданинг интернет тармоғи орқали тарқалган видеоси кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлди. Апрель ойида кенжа ўғлини уйлантирган хонанданинг тўйхонада қудалари қаршисидаги “томошаси” ҳақидаги гаплар яшин тезлигида тарқалиб, республикамизнинг энг чекка туманларидан тортиб, чет элдаги ҳамюртларимизнинг қулоғигача етиб борди. Исмоилованинг навбатдаги видеоси ҳам 2015 йилнинг иккинчи ярмида оммавий ахборот воситаларида энг кўп таҳлил қилинган мавзу бўлди.  

“Тамиланинг ноодатий суратлари тарқалди”

Хонанда Тамила ижодини бошлабдики танқиддан боши чиқмайди. Ўтган йилда унинг “Золим” номли қўшиғига ишланган видеоклипи ТВ, газеталар ва интернет сайтлари орқали тинимсиз танқидларга сабаб бўлди. Telegram, WhatsApp каби мессенжерларда хонанданинг ноодатий суратлари тарқалди. Шунингдек, у ҳам Лоланинг қаторидан ўрин олиб, лицензиясидан айрилди. Ва йил сўнгида унинг ҳам лицензияси қайтариб берилди. Шу сабаб ҳам хонанда йил давомида эътибор марказида бўлди.

“Ҳосият Ҳусанова 47 ёшида фарзандли бўлди”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосият Ҳусанова 2015 йилда, 47 ёшида иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлди. Бу хабарга биров ишониб, биров ишонмади, албатта. Шундай бўлса-да, актриса йил давомида эътибор марказида бўлган аёл санъаткорлар рўйхатидан ўрин олди.

“Дилсўз ҳақидаги гаплар йил давомида тинмади”

Хонанда Дилсўз ҳам 2015 йилда турмуш қурган ва фарзандли бўлган аёл хонанда сифатида рўйхатга киритилди. Очиғини айтганда, ўтган йили хонанда Дилсўз билан боғлиқ миш-мишларнинг охири кўринмади. Бу ҳам майлига, бироқ хонанданинг туғруқ столидаги ҳолати тасвирланган суратининг ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб кетиши эндигина тин олган муҳокамаларнинг қайта жонланишига олиб келди.
 
Сизнингча, яна қайси санъаткорлар 2015 йил давомида эътибор марказида бўлди? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг. 

Теглар:Райҳон Манзура Лола Йўдошева Ҳосият Ҳусанова Дилсўз Тамила Дилфуза Исмоилова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Омон
15:35 04.02.2016

Факат "хонаки юлдузларни" руйхати-ку.Тугри, булар сарик прессага боп.Кани халк севган хонандалар:Юлдуз, Муножот, Насиба, Гулсанам ва Озода?


Javoxir
23:39 29.01.2016

Buni sanat deydilar


8887
13:01 22.01.2016

ey Dilsoz Dilsoz


Bek
17:29 05.01.2016

Gulchehra Eshonqulova menimcha u xam ko'p gap so'zlar ostida qoldi


umida
09:49 05.01.2016

Dilfuza Ismoilova õg'lini apreldamas iyulda uylantirganla

****Editor's Note: Апрелда



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!