...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтган йилнинг энг ажабтовур суратлари


11:22, 04.01.2016 Олам
 6 194

Reuters ахборот агентлигидан 2015 йилнинг энг ажабтовур дамлари эътиборингизга ҳавола этилади.

Reuters ахборот агентлиги 2015 йилнинг энг ажабтовур ва ноодатий суратларини эълон қилди.

Ноодатий тасвир: икки сумо жангчиси қўлига ёш болакайларни кўтариб туришибди, уларнинг ўртасида ҳакам турли хил овозлар чиқармоқда. Токиодаги Сенсодзи ибодатхонасида бўлиб ўтадиган анъанавий “Йиғлоқи болалар” беллашуви айнан шундай кўринишга эга. Кимнинг чақалоғи биринчи бўлиб йиғлашдан тўхтаса, ўша иштирокчи мағлуб бўлган ҳисобланади.

Шу ва шунга ўхшаш бошқа суратлардан баҳраманд бўлинг. Reuters ахборот агентлигидан 2015 йилнинг энг ажабтовур дамлари эътиборингизга ҳавола этилади.

1. “Юлдуз жанги” филми қаҳрамонларидан бири Устоз Йода All Nippon Airways ҳаво кемасининг йўловчиси. Япон авиакомпанияси ўзининг Boeing-787’ини фильмдаги R2-D2 ҳаво кемасига ўхшатиб безатган. Самолёт кириш эшигини фильмдаги жангчи персонажлар ҳимоя қилиб туришибди.


2.      “Катта еттилик”га кирувчи давлатлар раҳбарларининг қиёфаси туширилган ҳаво пуфаклари Бавария Алпь тоғлари бўйида жойлашган Гармиш-Партенкирхен шаҳрида бўлиб ўтган G7 йиғилиши пайтида осмонга учирилди.


3.      Айова штати, Маунт-Вернон шаҳридаги саройнинг деворларига туширилган “Американча готика” услубидаги тасвир.


4.      Жанубий Лондоннинг очиқ ҳавзасида бўлиб ўтган сув спорти бўйича мусобақа иштирокчиларидан бири.


5.      Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган Чолитас номли миллий кураш турида Ённи Мамани исмли курашчи Анхела исмли курашчини татамига қулатяпти.


6.      Токиодаги модалар ҳафталигида Такафуми Цурути исмли дизайнернинг кийимлар намойишидан лавҳа.


7.      Колумбиянинг Медельин шаҳрида шар ичида футбол спорти бўйича мусобақа.


8.      Испаниянинг Ла-Фреснеда шаҳрида Хеллоуин байрамидаги энг ажабтовур кўриниш.


9.      Лос-Анжелес шаҳридаги Гиннес рекордига даъвогар “Эйнштейн”лар йиғилиши тадбири.


10.    Мисрдаги Сива қумлари. Беморларни ўзига хос йўл билан даволаш усули.


11.    Жанубий Кореянинг Капхёне шаҳридаги черковлардан бирида оммавий никоҳ маросими.


12.    Нью-Йоркдаги Соқол ва мўйлов чемпионати иштирокчиси.


13.    Япониядаги Сумочилар иштирокида йиғлоқи болалар мусобақаси.

Теглар:Reuters Ажабтовур суратлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!