...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Муниса Ризаевадан янги қўшиқ премьераси


18:20, 04.01.2016 Премьера
 5 801

Муниса Ризаева айни кунларда янги мусиқий альбомини ҳавола этишни режалаштиряпти.

Тиниб-тинчимас ижодкор Муниса Ризаева бу йил бошқа ҳамкасбларига қараганда тезроқ отни қамчилади. 2016 йилнинг илк мусиқий премьерасини хонанда Муниса Ризаевадан қарши олинг. Сайтимиз орқали тақдим этилаётган “Манбоп” деб номланган қўшиқнинг муаллифлари – Шаҳбоз ва Наврўз бўлиб, қўшиққа мусиқий сайқални Жасур Бадалбоев берган.

Хонанданинг маълум қилишича, қўшиққа клипмейкер Наримов Султонхўжаев томонидан видеоклип суратга олиняпти.
Хонанда айни кунларда янги мусиқий альбоми ва 2015 йилдаги концерт дастурининг видео дискининг тақдимот маросимини катта шоу тарзида ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Мунисва Ризаеванинг “Манбоп” номли янги қўшиғини сайтнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Теглар:Муниса Ризаева Манбоп премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!