...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек хонандаси бесоқолбозлик ва фоҳишабозлик ҳақида куйлади


16:14, 15.09.2018 Шоу-бизнес
 41 554

У доим тарбиявий аҳамиятга молик қўшиқлар куйлаганда, тингловчилар танқид тошларини ёғдиришган, ақл ўргатиш санъаткорга қолдими қабилидаги изоҳлар билан “сийлашган”. Хонанда бундай танқидларга ҳам аввалдан жавоб қайтарди.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева сўнгги йилларда ижтимоий мавзуларга қўл уриб, муаммолар, ҳаётий масалалар акс этган қўшиқларни куйлаётгани сир эмас. Хонанда улғайгани сари, қўшиқларида ҳам ўзгаришлар яққол сезиляпти. У энди жамиятдаги энг жирканч иллат фоҳишабозлик ва бесоқолбозлик қораланган қўшиқ устида иш бошлади. Бу ҳақда хонанда ижтимоий тармоқларга жойлаштирган видеомурожаатида маълум қилган.
                    
“Дунё жудаям тез ўзгаряпти ва ҳар хил одамларга дуч келамиз. Мен санъаткор сифатида чет эл сафарларида кўп бўламан ва баъзи ваҳший ҳолатларга дуч келганман, сизлар ҳам дуч келгансизлар: эркаклар эркакларга меҳр-муҳаббат қўйиши, аёллар ўз қизларини бошқаларга пул учун тортиқ этишлари, аёллар ўз баданидан пул учун фойдаланиши... Бу нафақат ўзбекчилигимизга, мусулмончилигимизга, қолаверса, одамгарчиликка ҳам тўғри келмайди. Менинг инсоний бурчим, санъаткорлик бурчим мана шу мавзуга қўл уриш эди”, дейди хонанда.
 
Манзура Йўлдошева доимий равишда танқидларга учраб келган ўзбек қўшиқчиларидан бири. У доим тарбиявий аҳамиятга молик қўшиқлар куйлаганда, тингловчилар танқид тошларини ёғдиришган, ақл ўргатиш санъаткорга қолдими қабилидаги изоҳлар билан “сийлашган”. Хонанда бундай танқидларга ҳам аввалдан жавоб қайтарди.
 
“Тўғри, танқидлар бўлади санъаткор ақл ўргатяпти деган. Лекин бу ақл ўргатиш эмас. Бу шунчаки бизнинг ёш авлодимиз шу одамларнинг орқасидан эргашмасин, шундай инсонларга айланмасин деган мақсадда мен шу мавзуга қўл урдим”, деб қўшимча қилади Манзура Йўлдошева.
 
“Qalampir.uz” Манзура билан боғланиб қўшиқ ҳақида бошқа маълумотларни олишга уринди. Бироқ хонанда шоу-бизнесдаги ғоя ўғирлаш каби ҳолатларни инобатга олган ҳолда маълумотларни очиқлагани йўқ. Аниқлангани шуки, қўшиқ шеърини Хушнуд Дарвеш ёзган. Мусиқани эса озарбайжонлик ижодкорлар яратган.
 

Теглар:Манзура Йўлдошева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!