...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ДХХ Андижон шаҳар ҳокимлигидаги порахўрликни фош қилди


15:35, 15.09.2018 Жамият
 11 799

Пора олаётган ҳокимият органи ходими ДХХ томонидан ҳибсга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратуранинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Андижон шаҳар ҳокимлигидаги коррупцион жиноят фош қилинди.
 
“Yoshlar” каналининг “Davr” дастурида намойиш қилинган лавхага кўра, Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Тўхтамурод Қодиров фирибгарлик қилиб, тадбиркордан, Андижон шаҳридаги “Жаҳон бозори” савдо комплекси ҳудудида бўш турган 60 кв.метр ер майдонини ажратиб, керакли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан 17500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 16000 АҚШ долларини олаётган пайтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинганлиги кўрсатилган.
 
Бундан ташқари, Тўхтамурод Қодиров улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензияни бошқа бир тадбиркорга 300 АҚШ долларига сотгани аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 221 ва 214-моддаларига асосан жиноят иши очилиб, тергов, суриштирув ҳаракатлари олиб бориляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ДХХ Коррупция Бош пркуратура Андижон шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар