...
МЕНЮ
ONLINE TV

Якшанба куни об-ҳавода қандай ўзгаришлар кузатилиши маълум бўлди


17:05, 15.09.2018 Бу қизиқ
 3 928

16 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 16 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +12…+14, кундузи +30…+32 даража бўлади.  Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +28...+33 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12…+17 даражада кундузи +30…+35 даражада, шамолнинг тезлиги эса 3-8 м/с бўлиши кутиляпти.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17,  кундузи +28…+33 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +30...+35 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +27...+32 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғлари бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи эса +18...+23 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Маржона Жуманова

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!