...
МЕНЮ
ONLINE TV

14 ёшли ўзбекистонлик қиз Олимпияда совриндори бўлди


14:24, 11.10.2018 Спорт
 2 673

Спортчи терма жамоа таркибидаги энг ёш совриндорга айланди.

Аргентинада ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари давом этмоқда.
 
Бугун, 11 октябрь куни мусобақа доирасида гимнастика бўйича микст мусобақалари ўтказилди. Қувонарлиси, беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш спортчиси Индира Ўлмасова ҳам иштирок этди ва бронза медали соҳибасига айланди.
 
Қайд этиш керакки, Индира эндигина 14 ёшдалиги ҳисобга олинса, у кейинги мусобақаларда ғолиб бўла  олади.
 
Баҳсларда жаҳон гимнастикаси афсоналари шарафига номланган жамоалар иштирок этишди. Эътиборлиси, Индира Ўлмасова қуръа натижаларига кўра, ўзбекистонлик афсона – Оксана Чусовитина шарафига ном олган жамоа сафида беллашувларда қатнашди. Ушбу баҳсларда спортчилар аралаш жуфтлик, трамполин, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси бўйича кураш олиб боришди.
 
Таъкидлаш жоизки, Индира билан биргаликда “Оксана Чусовитина” жамоаси сафида АҚШ, Буюк Британия, Миср, Гватемала, Швеция, Австралия, Япония, Германия, Аргентина ҳамда Грециядан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишди. Индира мусобақа давомида таяниб сакраш, брус, ходадаги ва эркин машқлар бўйича чиқиш қилди.
 
Мусобақада биринчи ўринни “Симона Байлз” жамоаси эгаллади. Иккинчи ўриндан “Макс Уитлок” жамоаси вакиллари жой олишди. “Оксана Чусовитина” жамоаси эса кучли учликка якун ясаб берди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Олимпия ўйинлари Индира Ўлмасова Оксана Чусовитина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!