...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оксана Чусовитина жаҳон кубогида финалга йўл олди


12:30, 24.11.2018 Спорт
 2 058

Брус машқларида қатнашган Сабина Туробова эса 8,708 балл билан 25-ўриндан жой олди.

Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги мусобақасида Ўзбекистон шарафини Оксана Чусовитина ҳамда Сабина Туробова ҳимоя қилмоқда.
 
Гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина таяниб сакраш машқларида 14,416 балл билан учинчи натижани кўрсатди ва финалга йўл олди. Энди Чусовитина бугун медаллар учун стартга чиқади. Бу борада Бразилия вакиласи Ребека Адраде (14,766) биринчи бўлди. Иккинчи натижани эса АҚШ спортчиси Жэйд Кэри (14,483) кўрсатди.
 
Брус машқларида қатнашган Сабина Туробова эса 8,708 балл билан 25-ўриндан жой олди.

Теглар:Оксана Чусовитина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!