...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Кичик олимпиада” якунланди. Ўзбекистон ўз натижасини яхшилади


10:54, 19.10.2018 Спорт
 1 985

Ўзбекистон терма жамоаси 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади.

Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ниҳоясига етди. Ўйинлар якунига кўра, ўзбекистонлик ёш спортчилар томонидан умумий ҳисобда 16 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва 7 таси бронза медалларидир.
 
Ўзбекистонлик совриндор спортчилар рўйхати:


 
Олтин:
 
Жайҳунбек Назаров (дзюдо)
Кумушхон Файзуллаева (оғир атлетика)
Гулбаҳор Файзиева (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)
Умиджон Жалолов (эркин кураш)
Абдумалик Халаков (бокс)
 
Кумуш:
 
Улуғбек Рашидов (таэквондо)
Муҳаммадқодир Тоштемиров (оғир атлетика)
Ислом Абдусаломов (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)
Шоҳида Аҳмедова (спорт курашлари)
 
Бронза:
 
Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо)
Индира Ўлмасова (гимнастика)
Далера Давронова (оғир атлетика)
Муҳаммадрасул Раҳимов (эркин кураш)
Жаҳонгир Раҳмонов (бокс)
Дилдора Алиқулова (каратэ)
Тимур Мержанов (бокс)
 
Ўйинлар давомида ўзбекистонлик спортчилар томонидан 16 та медаль қўлга киритилди. Таққослаш учун, 2014 йилги ўсмирлар Олимпиадасида Ўзбекистон 10 та медалга эга чиққанди ва якунда медаллар сифати бўйича 27-ўринни эгаллаганди. Демак, бу сафарги ўйинларда Ўзбекистон терма жамоаси ўз позициясини янада яхшилади ва жаҳоннинг 206 мамлакати ичида 13-ўриндан жой олди. Бу орқали Ўзбекистон ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги ўз рекордини янгилади.
 
Бу борада Ўзбекистон Осиёда бешинчи, МДҲда учинчи, Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўла олди. Марказий Осиё давлатлари ичида энг яқин таъқибчи Қозоғистон терма жамоаси 10 та медаль билан (4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза) 15-ўриндан жой олди. Қирғизистон эса 3 та медаль (2 та кумуш, 1 та бронза) билан 69-поғонадан ўрин олди. 1 та бронза медалини қўлга киритган Афғонистон вакиллари 90-ўринни эгаллади. Тожикистон ва Туркманистон терма жамоаси вакиллари медаллар қўлга кирита олмади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Олимпия ўйинлари Буэнос-Айрес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!