...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Самвел Бабаян Эронга қарши ўйин олдидан Таиландни аранг ютди


22:03, 06.06.2017 Спорт
 4 856

Қайд этиш жоиз, Самвел Бабаян мазкур ўйинда тажрибавий таркибни синовдан ўтказди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 6 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланд термаси ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу ўйинда Ўзбекистон термаси 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 68-дақиқасида Элдор Шомуродов томонидан узатилган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозасига киритди. Ўйин якунида Сардор Рашидов чиройли зарба билан ҳисобни оширишга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, Самвел Бабаян мазкур ўйинда тажрибавий таркибни синовдан ўтказди.

Мазкур ўйин Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши 12 июнь куни ўтказиладиган ЖЧ-2018 саралаш ўйинига тайёргарлик вазифасини ўтади. Таиланд термаси ўз навбатида 13 июнь санасида БААга қарши тўқнаш келади.

Ўртоқлик учрашуви
Тошкент, “Бунёдкор” стадиони

Ўзбекистон – Таиланд 2:0


Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (68), Сардор Рашидов (90+2)

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Егор Кримец, Отабек Шукуров, Акмал Шораҳмедов, Азиз Ҳайдаров (Мурод Холмуҳамедов, 82), Вадим Афонин, Сервер Жепаров (Темурхўжа Абдухолиқов, 62), Жалолиддин Машарипов (Элдор Шомуродов, 46), Марат Бикмаев (Сардор Рашидов, 52), Игорь Сергеев (Александр Гейнрих, 67).

Таиланд: Синтхавичаи Хатхаираттакул, Кевин Диромрам, Панса Хемвибун, Чалермпонг Кердкаев, Нарубадин Вираватнодом (Путтинан Ваннасри, 72), Титипан Пуангжан (Пирадол Чамрасами, 79), Танабун Кесарат, Санрават Дечмитр (Тиратеп Винотай, 63), Бордин Пала (Рунгрут Пумичантук, 83), Нурул Сриянкем (Чутипон Тангтаи, 62), Сирод Чаттонг (Чаяват Буран, 90).

Огоҳлантириш: Танабун Кесарат (86)
Акмал Эшонхонов

Теглар:Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!