...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Душанба куни ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади


20:02, 11.06.2017 Бу қизиқ
 3 198

Ёз секин-аста ёзлигини бошламоқда. Ҳадемай чилла кириб келади ва қирқ кунлик жазирама бошланади.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 11 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво иссиқ бўлади. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +34... +36, кечаси эса +18...+20 даража иссиқ бўлиши кузатилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда вилоятларида ҳам ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат +32... +37, кечаси эса +14...+19  бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +32... +37, кечаси эса +15... +20 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 см  тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси +17... +22 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиб туради.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +34... +39, кечаси +17... +22 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8метр тезликда эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида иссиқ ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +19... +24 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. 

Теглар:жазирама об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!