...
МЕНЮ
ONLINE TV

19 ёшли навоийлик йигит чўкиб ўлишига бир бахя қолди


19:42, 11.06.2017 Жамият
 6 338

Чўкаётган Ғ.Инотовни сувдан қутқариб, ёрдам кўрсатилгандан сўнг ҳаёти сақлаб қолинди.

Жорий йилнинг 8 июнь куни Навоий вилоятининг Нурота тумани Шаҳристон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Инотов Ғолиб Толиб ўғли Навоий шаҳридаги “Ёшлик” кўлида чўмилаётган пайтида тўсатдан сувда чўка бошлади.
 
Шу пайт “Ёшлик” кўлида навбатчилик олиб бораётган Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди қутқарувчилари дарҳол ёрдамга етиб келишган.
 
Ходимлар фуқаро Ғ.Инотовни сувда қутқариб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолишган.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг таъкидлашича, чўмилишга мўлжалланмаган очиқ сув ҳавзалари болалар ва катталар ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин. Каналларда сувнинг совуқлиги, оқимнинг тезлиги, дарёларда учраб турадиган маиший чиқиндилар, ота-оналар масъулиятсизлиги, шунингдек, чўмилишга келганларнинг ўзига ҳаддан зиёд ишониши каби омиллар чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда.

Теглар:Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қутқарув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар