...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саратовда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси маълум бўлди


09:55, 18.11.2018 Жамият
 14 161

“Сетра” автобус салонида бўлган 7 нафар фуқаролардан 2 нафари (Қозоғистон Республикаси фуқароси) тан жароҳати олиб, 5 нафари (Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари) воқеа жойида вафот этган.

Аввалроқ, кеча, 17 ноябрь куни Россия Федерацияси Саратов областида “Сетра” русумли автобус ЙТҲга учрагани, натижада 5 ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қурбон бўлган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берди.
 
Хабарда айтилишича, ЙТҲ Саратов области,  Озинский раёни ҳудудидан ўтувчи А-298 Федерал автомобиль йўлининг 225 кмда содир бўлган. “Саратов-Уралск-Казахстан” йўналишида харакатланиб келаётган  д/р КЗ 271 КФБ 13 “Сетра” русумли автобуси темир йўл поездининг кесишмасида  3003с сонли юк поезди билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.   
 
Натижада,  “Сетра” автобус салонида бўлган 7 нафар фуқаролардан 2 нафари (Қозоғистон Республикаси фуқароси) тан жароҳати олиб, 5 нафари (Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари) воқеа жойида вафот этган.
 
Вафот этган фуқаролар:
 
  • Абдубанноб Махмуталиевич Бозоров, 1975 й. т.  (йўловчи).
  • Алимардон Қосималиевич Эгамов,  1986 й. т.  (йўловчи).
  • Гулхумор Жумабоевна Қосимова,  1987 й. т.  (йўловчи).
  • Орзихон Уктамовна Халилова,  1987 й. т.  (йўловчи).
  • Муроджон Юсупович Заидов,  1975 (йўловчи).
 
Вафот этган фуқароларнинг жасадлари Озинский райони марказий шифохонаси моргида сақланмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ҳамкорликда вафот этган фуқароларнинг шахсига тўлиқ аниқликлар киритиш, яқин қариндошларига хабар бериш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Теглар:Саратов ЙТҲ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар