...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўққиз кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди


18:54, 07.12.2018 Жамият
 9 210

Гуруҳ Навоий вилоятида ушланган.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманидаги корхоналардан бирининг қоровули В.В. ИИБга мурожаат қилган.
 
Қоровул мурожаатида шу куни номаълум шахслар корхона ҳудудига кириб, уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, Samsung русумли мобиль телефонини тортиб олиб, рангли металлар сақланадиган омборхона қулфини бузиб очиб, металл парчаларини олиб кетаётган вақтларида корхона ишчиси С.Р. келиб қолиши оқибатида жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмай қолганини маълум қилган. Қонунбузарлар оқ рангли давлат рақамлари бўлмаган Ford русумли автомашинада воқеа жойидан яширинганликлар.
 
ИИВ маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Х.А., Н.М., У.Н., А.И., Д.Х.,  А.Х., Н.Н.лар ва Бухоро вилоятида яшовчи Ў.Х., М.А. содир этгани аниқланиб, ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Навоий вилояти талончилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар