...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоро ва Навоий вилоятлари чегарасида ўзгариш бўлди


11:28, 28.09.2018 Жамият
 5 359

Сенат маъмурий ҳудудий ўзгариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Кеча 27 сентябрь куни очилган Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бугун, 28 сентябрь куни ўз ишини давом эттиряпти.
 
Мажлисда Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбарининг жорий йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги “Зафаробод” қўрғонини Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳудудига қўшиб бериш ташаббуси илгари сурилган эди.
 
Сенат “Зафаробод” қўрғонининг инфратузилма таъминоти асосан Навоий вилояти билан боғлиқлигини ҳисобга олиб, қўрғонни Конимех тумани таркибига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сенат Бухоро вилояти Навоий вилояти қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар