...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нетаньяху: “Эронда махфий атом омбори топилди”


11:24, 28.09.2018 Олам
 3 584

Исроил Бош вазири сунъий йўлдошдан олинган суратларни кўрсатди.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон Ислом Республикасида махфий атом омбори мавжудлигини иддао қиляпти. Бу ҳақда у кеча, 27 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқишида айтиб ўтган.
 
“Reuters”нинг хабар беришича, Бош вазир исбот сифатида сунъий йўлдош орқали олинган суратларни кўрсатган. Суратларда темир эшикли ҳудуд ва уни қизил чизиқ билан белгиланганини кўриш мумкин.
 
Унинг айтишича, объект ҳудудида жами 15 та контейнер бўлиб, умумий оғирлиги 300 тонна бўлган ядровий жиҳозлар ва ашёлар мавжуд. Нетаньяху Эрон 2015 йилдаги ядровий лойиҳани тугатиш дастурига амал қилмаётгани ва бу ҳудудда МАГАТE зудлик билан текширув ўтказиши кераклигини таъкидлаган.
 
Шунингдек, Нетаньяху Европани АҚШ санкцияларига қарамасдан Эрон билан ҳамкорлик қилаётгани учун айблаган. 
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Биньямин Нетаньяху Атом Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!