...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайтининг инглиз тилидаги талқини иш бошлади


16:58, 25.01.2017 Технология
 3 744

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур веб-сайт Ўзбекистон Республикасидаги юртимизда ишлаб чиқилган шу туркумдаги илк лойиҳа ҳисобланади.

2016 йилнинг 13 июнь куни интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали доирасида “Ҳукумат болалар нигоҳида” – “Kids.gov.uz” веб-сайти ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
 
Бугун, 25 январь куни “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайтининг (www.kids.gov.uz) инглиз тилидаги талқини ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали хабар бермоқда.
 
“Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда билим беришнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан, ўсиб келаётган ёш авлоднинг чет тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассислар сифатида шаклланишларига шарт-шароит ва имкониятлар яратишни янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Ўзинфоком” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази бошчилигида “Ҳукумат болалар нигоҳида” (www.kids.gov.uz)  веб-сайти эндиликда инглиз тилида ҳам ўз фаолиятини давом эттира бошлади”, дейилади порталдаги ахборотда.
 
Ушбу веб-сайт 2016 йил –  “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан болажонларда “Давлат” ва “Ҳукумат” ҳақида тасаввурлар, Ўзбекистон ҳақида умумий тушунчалар ҳамда болажонларнинг ҳуқуқий билимларини шакллантиришга ҳизмат қилиш мақсадида ишлаб чиқилган эди.  
 
Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур веб-сайт Ўзбекистон Республикасидаги юртимизда ишлаб чиқилган шу туркумдаги илк лойиҳа ҳисобланади.
 
Веб-сайтда Ўзбекистон Республикаси ва ҳукумат тузилиши ҳақида умумий маълумотлар содда матнлар ва расмлар ёрдамида тасвирлаб берилган.

Теглар:Ҳукумат болалар нигоҳида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!