Миллий олимпия қўмитасида жамоанинг янги раҳбари таништирилди.
Маълумки, AIBA томонидан ташкил қилинган Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақаларида Ўзбекистон шарафини “Uzbek Tigers” жамоаси ҳимоя қилади.
Ушбу баҳслар орқали боксчилар Олимпия ўйинлари лицензиясига ҳам эга бўлишлари мумкин бўлади. Бу ҳам мазкур турнирнинг аҳамияти қай даражада эканлигини кўрсатиб турибди.
“Ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, келажакда боксчиларимиз Олимпия ўйинларида иштирок этишади ва юртимизга олтин медаллар билан қайтишади. Жамоанинг кучайиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, деди Комилжон Рўзиев.