...
МЕНЮ
ONLINE TV

Руҳоний ва Трамп учрашуви ҳақида расмий Теҳрон нима дейди?


11:30, 01.08.2018 Олам
 3 194

Дональд Трамп Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан ҳеч қандай шартларсиз учрашишга розилик берганди.

АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий соҳадаги шартнома бўйича можароли вазият таранг аҳволга келганлиги ОАВ томонидан катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди. 30 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан ҳеч қандай шартларсиз учрашишга розилик берган.
 
Кеча, 31 июль куни расмий Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон билан ҳеч қандай шартларсиз учрашиш бўйича берган таклифи ўрганиб чиқилиши тўғрисида баёнот берган. Бу ҳақда Эрон жангчи руҳонийлар ассосацияси етакчиси Али Акбар Нотиқ-Нурий IRNA телеканалига интервью берган.
 
Унинг сўзларига кўра, АҚШ президентининг таклифи Эрон миллий хавфсизлик олий Кенгаши томонидан ҳар томонлама ўрганиб чиқилаётганлиги ҳамда маъқул ва манфаатли қарорга келинса, учрашув бўйича баёнот берилади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввал, АҚШ томони Эрон билан ҳеч қандай шартларсиз учрашишга тайёрлигини маълум қилган эдик. 
Санжар Жўра

Теглар:Эрон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!