...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Трамадол” савдосига алоқадор олти киши ҳибсга олинди


18:09, 18.12.2018 Жамият
 3 850

Улар кўп миқдорда ноқонуний препарат савдоси билан шуғулланган.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида наркотик моддалар ва уларнинг аналогларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланишда гумонланган шахслар қўлга олинди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 34 ёшли Мансур К. қўлга олинган. У текширилганда олдидан 138 қути “Трамадола Ланнахера” топилган. Мансур К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси бешинчи бандига (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) биноан жиноий иш очилган.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг таъкидлашича, “Трамадол” савдосида гумон қилиниб, қўлга олинган Мансур К.нинг жиноий иш материалида келтирилишича, Мансур бир ўзи бўлмаган, у бу ишни Беҳзод исмли таниши билан амалга оширган. “Товар”ни Азизбек И. исмли шахсдан олишган.
 
Улар ҳар уччалови навбатдаги учрашуви вақтида ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган. Сўроқ вақти ҳар уч шахс айбини тан олган ва кўп миқдорда “Трамадол” сотиб ургурганини айтишган. Ҳатто уларнинг фаолиятига бир маротаба вояга етмаган шахс ҳам жалб қилинган.
 
Чилонзор туманида яшовчи 47 ёшли Қобил А. “Трамадол”га “ўтириб” қолган бўлиб, у ҳар куни янги “доза” излаган ва қидирганини Мансур К.дан сотиб олган. У доимий харидор бўлиб, пули бўлмаганда ҳам Мансур Қобилга кўп миқдорда дори бераверган. Қобил ўз ўрнида ортиқча дорини қимматроққа сотган ва Мансурдан қарзини узган.
 
Қобил шундай савдоларнинг бирида “ўзини ҳимояга олиш” учун вояга етмаган ўғли Абдураҳмон С.дан фойдаланган. Бола ҳеч нимадан бехабар воқеа жойига келган ва отасидан бир нечта қутидаги “Трамадол”ни олган. Қобил харидорлари олдига борган, барчаси жойида эканига амин бўлгач, ўғлига телефон қилиб чақирган. Абдураҳмон воқеа жойига етиб келиб, отасига таблеткаларни бергач, ИИББ ходимлари Қобилни ҳибсга олган.
 
Шу тариқа ноқонуний препаратлар савдосига алоқадор олти киши ҳибсга олинган.
Суннатилла Абдуллаев

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар