...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент агрокимёҳимоя” АЖ мансабдорлари қўлга олинди


17:54, 02.07.2018 Жамият
 6 514

Бўка туман филиали мансабдор шахслари айрим масъулиятсиз фермерлар билан тил бириктирган.

25 июнь куни “Тошкент агрокимёҳимоя” АЖ Бўка туман филиали мансабдорлари фермерлар билан тил бириктирган ҳолда минерал ўғитларини сотаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди.
 
Маълумотга кўра, “Тошкент агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг Бўка туман филиали мансабдор шахслари айрим масъулиятсиз фермерлар билан тил бириктириб, банк томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар эвазига арзон нархларда етказиб берилаётган минерал ўғитларни қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланмасдан, сунъий оширилган нархларда шахсий манфаат учун ўзга шахсларга сотиб юборганлар.
 
Жорий йилнинг 25 июнь куни ғўза парвариши учун ажратилган 40 тоннадан ортиқ “Карбомид” минерал ўғитларини Бўка шаҳрининг марказий кўчасида нақд пулга сотаётган шахслар вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида қўлга олинди.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент агрокимёҳимоя 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар