...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” жангарилари Ўзбекистонга чегарадош ҳудудга ҳужум қилишди


19:36, 21.04.2017 Олам
 9 203

Воқеа оқибатида Афғонистон миллий армиясининг 8 нафар ҳарбийси вафот этди, ўндан ортиқ офицерлар ва аскарлар яраланишди.

Бугун, 21 апрель куни Афғонистоннинг Балх провинцияси маъмурий маркази Мозори Шарифда жойлашган қуролли кучлар корпусига қуролланган бир гуруҳ кимсалар ҳужум қилишди. Жангарилар штаб ҳудудига киришга уринишган. Мазкур воқеа оқибатида Афғонистон миллий армиясининг 8 нафар ҳарбийси вафот этди. Ўндан ортиқ офицерлар ва аскарлар яраланишди.
 
Балх провинцияси Ўзбекистон билан чегарадош бўлиб, Афғонистоннинг энг тинч ҳудудларидан бири ҳисобланар эди.
 
Маҳаллий ОАВларда ёзилишича, куннинг иккинчи ярмида жангарилардан бири гранатомётдан штаб томон ўқ узган. Кейин яна 3 босқинчи полиция машинасида ҳарбий ҳудудга кириб, атрофга қарата автомат қуролдан ўқ узишни бошлаган.
 
Афғонистон Мудофаа вазири Давлат Вазирийнинг айтишича, жангариларнинг бири қўлга олинган, 2 нафари жавоб ўқи туфайли жон берган. Мазкур босқинчилик ҳаракатини “Толибон” жангарилари амалга оширгани аниқланди.
Дурдона Расулова

Теглар:Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!