Улар “Манчестер Юнайтед” мураббийлиги масаласини муҳокама қилишди.
Манба берган хабарга кўра, Зидан ҳамкасбини бўлаётган воқеалардан ташвишланмаслигини билдирган. Франциялик мутахассис суҳбат давомида Жозе Моуриньюга яширинча МЮ раҳбарияти билан музокара ўтказмаганини маълум қилди. У Жозенинг “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигидан ҳайдалишига сабаб бўлмаслигини таъкидлаган.
Шунингдек, улар Моуриньюга жамоадаги ҳолатни яхшилаши учун бир ҳафта муҳлат берилганини ҳам муҳокама қилишган.
Аввалроқ, Жозе Моуринью шу ҳафта жамоа бошқарувидан кетиши ва унинг ўрнига асосий номзод сифатида Зидан кўрилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” эртага, 2 октабрь куни ЕЧЛ доирасида ўз майдонида “Валенсия”ни қабул қилади.