...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал”га қачон янги мураббий келиши айтилди


14:14, 09.06.2018 Спорт
 3 539

Хабарингиз бор, жамоани мураббий Зинеддин Зидан ўз хоҳишига кўра тарк этган эди.

Мадриднинг “Реал” клуби янги мураббий ким бўлишини жаҳон чемпионати бошлангунига қадар эълон қилишни режалаштирган. Бу ҳақда “AS” хабар бермоқда.
 
Маълумки, жамоани мураббий Зинеддин Зидан ўз хоҳишига кўра тарк этди. Шундан сўнг “Реал” бир ҳафтадан ортиқ муддатдан бери мураббийсиз қолган.
 
Бир қанча мутахассислар билан олиб борилаётган музокараларга қарамасдан “қироллик клуби” раҳбарлари янги мураббий тайинлашда қийинчиликларга учрамоқда.
 
Лекин “Реал” мавсум оралиғида юзага келган танаффусдан фойдаланиб жамоага тезроқ мураббий олиб келмоқчи. Чунки Зидан ўрнига келадиган мутахассис янги мавсум учун трансферлар режасини тузиши учун кўп вақт керак бўлади.
 
Бундан ташқари, клуби ОАВда ҳар куни ёритилаётган асоссиз хабарлардан сақланишни истайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!