...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” “ПСЖ”ни ЕЧЛдан чиқариб юборади


18:13, 13.02.2018 Спорт
 5 026

“Реал” – “ПСЖ” учрашуви 15 февраль куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:45 да бошланади.

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийси Юпп Хайнкес “Реал” ва “ПСЖ” учрашувида “қироллик клуби”нинг имкониятлари юқори эканлигини айтди.
 
“Реал” клубидаги пасайишни тўғри тушуниш керак. Чунки “Реал” ўтган мавсумни  фантастик тарзда ўтказди.
 
Жамоанинг кучсизланганига сабаб – улар ёзда бир нечта етакчи футболчиларини кетма–кет сотиб юборишди.
 
Масалан, Пепе, Мората ва Хамеслар шулар жумласидан. Балки бу клуб сармоясини тежаш учун ҳам амалга оширилган бўлиши мумкин.
 
Мадридликлар топ футболчи сотиб олишмади ва таркибларидаги ёш футболчиларни кетганларнинг ўрнини босади, дея ўйлашди. Бундай вазиятларда бир хилликни ушлаб туриш керак эди, аммо улар бошқача йўл тутишди.
 
Лекин бу гапим билан “Реал”ни ЕЧЛдан чиқариб юбораётганим йўқ. Чунки, “ПСЖ” жамоасида ҳали ЕЧЛда ўйнаш учун етарлича тажриба йўқ. Эсласангиз агар ўтган мавсум “Барселона” “ПСЖ”ни қандай аҳволга солганди?
 
Менимча, “Реал” “ПСЖ”ни мусобақадан чиқариб юборади”, - дейди Хайнкес.
 
Маълумот ўрнида, “Реал” – “ПСЖ” учрашуви 15 февраль куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:45 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал ПСЖ Юпп Хайнкес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!