...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” ортидан “Барселона” ҳам очко йўқотди


11:38, 02.03.2018 Спорт
 2 248

Каталонияликлар ҳам худди “Реал” сингари сафарда очко йўқотишди.

Бугун, 2 март куни Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган “Лас-Пальмас” – “Барселона” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтид. Унда 1:1 ҳисобидаги дурранг натижа қайд этилди.
 
Биринчи голни меҳмонлар киритишди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Месси ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.



Биринчи бўлим бошланганидан 3 дақиқа ўтиб учрашувнинг бош ҳаками Матеу Лаос каталонияликлар дарвозаси томон пенальти белгилади.
 
Ушбу зарбани Хонатан Кальери аниқ бажариб ҳисобни тенглаштирди ва Эрнесто Вальверде шогирдларининг мавсумдаги олтинчи дуррангларини тан олишга мажбуор этди.
 
Испания чемпионати 26-тур.
“Лас-Пальмас” – “Барселона” 1:1.
Голлар:  Кальери 48, пенальти – Месси (21).
 
“Лас-Пальмас”: Чичисола, Агиррегарай, Гальвес, Химо Наварро, Кастельяно(Маседо, 76), Этебо, Гомес (Аквилани, 70), Халилович, Домингес, Самперио(Гарсия Сантана, 86), Кальери.
 
“Барселона”: тер Стеген, Серджи Роберто, Умтити, Вермален, Динь, Алеиш Видаль (Коутиньо, 57), Бускетс, Паулиньо (Ракитич, 63), Иньеста (Дембеле, 75), Месси, Суарес.
 
Огоҳлантиришлар:  Агиррегарай (5), Кастельяно (10), Химо Наварро (20), Динь (24), Серджи Роберто (41), Умтити (52), Этебо (66), Гальвес (68), Кальери (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лас-Пальмас Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!