...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” ва “Насаф” болаларни байрами билан табриклади


15:54, 01.06.2018 Спорт
 1 849

Бугунги байрам Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўтказилмоқда.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ушбу байрам Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўтказилмоқда. Жумладан, “Насаф” клубида болалар учун футбол байрами ташкил этилди.
 
Қарши шаҳрига вилоятнинг турли туманлари, қўшни вилоятлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюрган. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, байрамда 80 нафардан ошиқ турли ёшдаги болалар футбол жамоалари иштирок этган. Байрам иштирокчиларининг сони 1000 нафардан ошиқ бўлди.




 
“Насаф” футбол мактабида байрамни тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Байрам иштирокчилари мураббийлар ва фуболчилар билан эсдалик учун расмларга тушишди. Болажонлар учун “Марказий” стадионга сайёҳатлар уюштирилди. Байрам сўнггида футбол учрашувлари ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Ғолибларга клуб раҳбарияти томонидан кубок, дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.
 
Шунингдек, “Пахтакор” жамоаси футболчилари ва мутасаддилари жисмонан ҳамда ақлан заиф болалар мактабига ташриф буюриб, эсдалик совғалари улашди. Шунингдек, клуб болаларга футбол ўйнашлари учун махсус футбол майдонини совға қилди. Эндиликда, ушбу мактаб ўқувчилари ҳам футбол ўйнашлари ва ўз маҳоратларини ошириб боришлари мумкин. “Пахтакор” клуби бундан ташқари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан учрашди ҳамда уларга ўз совғаларини улашди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор Насаф 1 июнь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!