Ҳозирча имтиёзли рўйхат фақат Тошкент шаҳри учун амал қилади.
Яъни, бунда санъаткорларнинг хизмат кўрсатиш нархлари икки йўналишда: ош тадбирларини ўтказиш 500 мингдан 800 минггача, тўй ва юбилей тадбирларини ўтказиш 800 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача белгиланди.
Фуқаролар энди ўз тадбирларига рўйхатда келтирилган телефон рақамлари орқали боғланиб, санъаткорларни таклиф этишлари мумкин бўлади. Ушбу рўйхат “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан доимий назорат қилинади ва янгиланиб борилади.
Ҳозирча рўйхат фақат Тошкент шаҳри учун амал қилади. Кейинги бир ой ичида Республикадаги барча туманлар учун имтиёзли рўйхат тақдим қилинади.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Олмазор туманидаги ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтган келин-куёвлар ўша ернинг ўзида рўйхатда кўрсатилган санъаткорларни танлаб, уларга буюртма қилишлари мумкин.
Рўйхатда кўрсатилган рақамлар 24 соат давомида иш фаолиятини олиб боради. Кўрсатилган хизматга эса ҳеч қандай пул олинмайди.