...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон тарихи” канали ташкил этилади


11:21, 28.12.2018 Жамият
 2 778

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатида мамлакатда аждодларнинг бой тарихий меросини ўрганиш ва ўргатишга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
 
“Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этиб, илмий жамоатчилик, ижодкор зиёлиларимиз билан биргаликда, унинг дастурларини пухта шакллантириш зарур”, деди давлатимиз раҳбари.
 
Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси ва бошқа тегишли ташкилотларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.
Суннатилла Абдуллаев

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар